Мбаппе афсонавий Платинининг рекордини янгилади
Спорт
−
11 Март
1812Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе Испания чемпионати доирасида “Райо Вальекано” дарвозасига гол уриб, рекорд ўрнатди. Бу ҳақда “Stats foot” хабар берди.
Ҳозиргача Килиан “Реал” сафида барча мусобақаларда 29 та гол урди. Бу натижа орқали Мбаппе топ 4 лигадаги клублар сафида дебют мавсумида 29+ гол урган тарихдаги биринчи француз футболчисига айланди. Аввалги рекорд собиқ ҳужумчи Мишель Платинига тегишли эди –1982/83 йилги мавсумда “Ювентус” сафида 28 та гол.
Мбаппе ёзги трансфер ойнасида “Реал”га ўтиб, 2029 йилгача шартнома имзолади. “Transfermarkt” порталида берилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 160 миллион еврони ташкил қилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Реал” Мбаппега катта бонус тўлагани хабар қилинганди.
LiveБарчаси