МБ банкоматларда пулни нақдлаштириш “бадал”и кўтарилганига муносабат билдирди

Жамият

image

Аввалроқ, Ўзбекистондаги айрим нодавлат тижорат банклари пластик картадаги пулни банкомат орқали нақдлаштиришда унинг миқдоридан келиб чиқиб олинадиган комиссияни 3 фоизгача кўпайтиргани ҳақида хабарлар тарқалганди. Марказий банк мазкур хабарлар бўйича расмий муносабат билдирди.

Марказий банк дастлаб Қурбон ҳайити кунлари муносабати билан республика ҳудудидаги 9500 дан ортиқ банкоматларни узлуксиз ишлаши ва етарли миқдорда нақд пуллар билан таъминлаш чоралари кўрилганини таъкидлаган.

Шундан сўнг, муҳокамага сабаб бўлган масалага тўхталиб, банкоматлардан нақд пул ечиш учун комиссия тўловлари тижорат банклари томонидан банкоматга хизмат кўрсатиш харажатларидан келиб чиқиб мустақил белгиланишини ва бугунги кунда 1 фоиздан ошмаслигини таъкидлади.

“Айрим тижорат банки томонидан алоҳида бир банкоматда эксперимент тариқасида табақалашган юқори комиссия тўлови ўрнатилган бўлса, эркин бозор шароитида бу ўзини оқламайди. Зеро, бошқа банкоматларда комиссия тўлови 1 фоиз ёки ундан паст қилиб белгилангани сабабли истеъмолчилар арзон хизматидан фойдаланишни афзал кўради.

Ҳурматли ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари, Сиздан маълумотларни тарқатишда уларнинг ҳақиқийлигини ҳамда тизимдаги хизматлар кўламига таъсирини инобатга олишингизни сўраймиз”, дея якунланади МБ муносабати.


Мақола муаллифи

Теглар

Марказий банк

Баҳолаганлар

1719

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг