Банкларнинг одамларда қасди борми? Пластикдаги пулни нақдлаштириш 3% гача кўтарилгани айтилмоқда
Жамият
−
11 Июль 2022
27740Ижтимоий тармоқларда мамлакатдаги тижорат банкларининг банкоматларидан пластик картадаги пулни нақдлаштиришда комиссия тўлови синов тариқасида 3 фоизгача кўтарилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Унда айтилишича, нақдлаштирилган 1 млнга пул учун 1 фоиз, ундан ортиқ маблағ учун 3 фоиз комиссия қўлланилади ва бу амалиёт айрим нодавлат тижорат банкларида аллақачон бошланган. QALAMPIR.UZ тармоқда муҳокамалар марказида бўлиб турган ушбу масала бўйича Марказий банк Матбуот котиби Акмал Назаров билан боғланиб, ҳолатга аниқлик киритишга ҳаракат қилди.
Аввалига Назаров ўзининг меҳнат таътилида эканини айтаркан, ҳолатдан бехабарлигини урғулади ва аниқлик киритишини ваъда қилди. Орадан бир неча соат ўтгач, QALAMPIR.UZ у билан яна боғланди. Бу гал Назаров ўз жавобида ҳозирда айнан қайси банк пластик картадаги пулларни банкоматда нақдлаштириш учун комиссия миқдорини оширганини билмаслигини айтди.
“Умумий 33 та банк бор. Ундан 8 таси давлат банки, қолгани хусусий. Сиз айтган ҳолат давлат банкларида аниқланмаган. Хусусий банкларни эса текширяпмиз. Ҳозиргача қайси банкда бундай ҳолат содир бўлгани аниқланмади. Агар кимдир аниқ банкни айтса, яхши бўларди. Тез орада ҳолат бўйича изоҳ берамиз”, дейди МБ Матбуот котиби.
Маълумот учун, ҳозир банкоматларда пластик картадаги пулни нақд пулга айлантиришда мижоздан 1 фоиз миқдорида комиссия ушлаб қолинади.
Қайд этиш керакки, бугун дунёда банклар мижозларига қулайлик яратиш учун хизмат кўрсатиш фоизларини, хусусан, пулни нақд қилиш учун комиссия фоизларини тобора тушириб келяпти. Баъзи банкларда пулни нақдлаштириш 0,2 – 0,5 фоиз бўлса, айрим банклар агар ҳисоб рақам ушбу банкдан очилган бўлса, нақд пул олиш фоизини 0 этиб белгилаган. Аммо Ўзбекистон банклари дунёда кузатилаётган жараёнга аксинча ҳаракатланишга қасд қилган кўринади.
LiveБарчаси