МБ асосий ставкани 14 фоиз даражасида қолдирди
Жамият
−
10 Декабрь 2020 3749 1 дақиқа
Бугун, 10 декабрда Марказий банк Бошқаруви асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилди.
Қайд этилишича, ушбу қарор 2020 йилдаги пул-кредит сиёсати юмшатилишининг иқтисодиётга таъсирини сақлаб қолиш, шунингдек, макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш ва 2021 йилнинг I ярмида иқтисодий фаоллик тикланишининг давом этишини қўллаб-қувватлашга қаратилган нисбатан қатъий пул-кредит шароитларини таъминлаш мақсадида қабул қилинди.
Шунингдек, Марказий банк Ҳукумат билан биргаликда инфляциянинг 2021 йилга мўлжалланган йиллик 10 фоиздан паст оралиқ мақсадли кўрсаткичига эришиш учун барча зарурий чораларни кўриб боради.