МБ асосий ставка бўйича қарор қабул қилди

Жамият

−

image

Бугун, 27 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг йиғилиши ўтказилмоқда.

Унда асосий ставкани йиллик 15 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Шу билан бирга, “Пул-кредит сиёсатининг 2023 йил ва 2024-2025 йиллар даврига мўлжалланган асосий йўналишларининг дастлабки концептуал лойиҳаси” ҳам кўриб чиқилиб, маъқулланди.

Эслатиб ўтамиз, МБ Бошқаруви жорий йилнинг 8 сентябрь куни ҳам асосий ставкани ўзгаришсиз – 15 фоиз даражасида қолдириш ҳақида қарор қабул қилганди.

Марказий банк Бошқарувининг 2022 йил 21 июлдаги йиғилишида асосий ставка йиллик 1 фоиз бандга пасайтирилиб, йиллик 15 фоиз даражасида белгиланган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

175

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг