МБ асосий фоиз ставкасини 14% этиб белгилади

Бизнес

image

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви асосий ставкани 1 фоиз бандга пасайтирилиб, йиллик 14 фоиз даражасида белгилади. Бу ҳақда бугун, 10 сентябрь куни ўтаётган брифингда Марказий банк Мамаризо Нурмуротов маълум қилди. 

Раисга кўра, ушбу қарор инфляциянинг янада секинлашиши, пандемия шароитида инфляцияни пасайтириш ва иқтисодий фаолликни қўллаб-қувватлаш мақсадлари ўртасидаги мувозанатни таъминлайди. 

“Биз 2023 йилга қадар инфляциянинг беш фоизлик доимий кўрсаткичга эришиш чораларини кўрамиз”, дейди Нурмуротов.

Қайд этилишича, йил якуни бўйича инфляция прогнози 11−12,5 фоиз даражасида ўзгаришсиз сақлаб қолинган. Бунда инфляциянинг прогноз коридорининг қуйи чегарасига яқин даражада шаклланиш эҳтимоли ортмоқда. Шунингдек, иқтисодиётда инфляцион кутилмалар барқарор пасайиши ва макроиқтисодий барқарорликнинг сақлаб қолиниши шароитида инфляция прогнози янада пасайтириш томонга кўриб чиқилиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Марказий банк

Баҳолаганлар

148

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг