Мажбурий автосуғурта: автоулов эгалари манфаатларининг кафолатланган ҳимояси

Бизнес

image

Кўпчилик келаси йилдан мажбурий автосуғуртанинг қимматлашиши ҳақида эшитган. Бу ўзгаришлар ҳайдовчиларни ҳимоялашни кучайтириш ва йўлларда хавфсизликни оширишга қаратилган. Бироқ бир нарсани тушуниш муҳим: гап фақат нархларнинг кўтарилиши ҳақида эмас, балки суғуртани рулда ўтирган ҳар бир киши учун ҳақиқий қўллаб-қувватлаш ва молиявий ҳимоя воситасига айлантиришдир.

Келинг, айнан нима ўзгараётганини ва бу ҳайдовчилар учун қанчалик муҳимлигини кўриб чиқайлик.

Мажбурий автосуғурта бўйича суғурта қопламасининг энг кам миқдори 40 миллион сўмдан 80 миллион сўмгача оширилади. Ушбу қарор хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда қабул қилинган ва ҳайдовчиларнинг молиявий ҳимоясини кучайтиришга йўналтирилган.

Суғурта товони чегарасининг ошиши, табиийки, унинг нархига ҳам таъсир қилади. Энди ҳайдовчилар сони чекланган енгил автомобиль эгалари автосуғурта учун қуйидаги нархларда тўлашади:

  • Ҳудудларда – 160 000 сўм (ҳозирги 40 000 сўм ўрнига);
  • Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида – 192 000 сўм (56 000 сўм ўрнига);
  • вақтинча олиб кирилган чет эл рақамидаги автомобиллар учун – 320 000 сўм.

Юк автомобиллари учун суғурта нархи эса қуйидагича ўзгаради:

  • Ҳудудларда – 280 000 сўм (аввалги 48 000 сўм ўрнига);
  • Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида – 336 000 сўм (67 200 сўм ўрнига);
  • вақтинча олиб кирилган чет эл рақамли автомобиллар учун – 560 000 сўм.

Бундан ташқари, ўтган 12 ойда суғурта ҳодисалари юз берган бўлса, суғурта мукофотлари миқдори ҳам ўзгаради. ЙТҲга учраган ҳайдовчилар кўпроқ тўлашга мажбур бўлади:

  • Битта ЙТҲ бўлган бўлса, 208 000–249 600 сўм (аввалги 80 000–112 000 сўм ўрнига);
  • икки марта ҳодиса юз берганда – 320 000–384 000 сўм (аввалги 100 000–140 000 сўм ўрнига);
  • уч ва ундан ортиқ ҳодиса юз берганда – 480 000–576 000 сўм.

Йўллардаги автомобиллар сони ортиб бормоқда, транспорт оқими зичлашмоқда, шу билан бирга, хавф-хатар ҳам кўпаймоқда. Бунинг устига, машиналар қимматлашмоқда, уларни таъмирлаш, эҳтиёт қисмлар ва ЙТҲдан кейинги тиббий ёрдам нархлари ҳам ошмоқда. Замонавий автомобиллар электроника билан жиҳозланган бўлиб, ҳатто арзимас шикастланишлар ҳам катта маблағ талаб қилиши мумкин.

Бундай шароитда суғурта қопламасининг оширилиши зарарни яхшироқ қоплаш имконини беради: соғлиқ, ҳаёт ва мулк учун тўловлар икки баробар кўпаяди. Бу шуни англатадики, ЙТҲ юз берганда, барча харажатларни ўз чўнтагингиздан қоплашингизга тўғри келмайди – қийин вазиятда кўпроқ ёрдам оласиз.

Ҳайдовчилар сони чекланган ва чекланмаган полисларни расмийлаштириш тартиби ҳам ўзгарди. Эндиликда ҳайдовчилар сони чекланмаган полисда яқин қариндошларни рўйхатдан ўтказишга ҳожат йўқ, улар автоматик равишда суғурталанади. Агар ҳайдовчилар сони чекланган полис расмийлаштирилса, уларни ариза ва полисда албатта кўрсатиш керак. Суғурта компанияси тушунмовчиликлар юзага келмаслиги учун ушбу фарқни албатта тушунтириб бериши шарт бўлади.

Бундан ташқари, Суғурта тўловларини кафолатлаш жамғармаси, эндиликда  мажбурий суғурта қилиш билан боғлиқ масалалар ва низолар юзасидан ҳуқуқий маслаҳат, ЙТҲ тўғрисидаги хабарнома билан боғлиқ аджастерлик ва баҳолаш хизматини кўрсатиш ваколатига эга бўлди. 

Мажбурий автосуғурта – бу йўл ҳаракати хавфсизлиги тизимининг муҳим элементи бўлиб, у зарарларни адолатли тақсимлашга ёрдам беради ва ҳайдовчини жиддий молиявий йўқотишлардан ҳимоя қилади. Шу билан бирга, полис нархи кўтарилса-да, бу ўзини оқлайди: янги шартлар икки баравар кўп суғурта тўловларини, шаффоф расмийлаштириш қоидаларини ва кенгайтирилган хизматларни назарда тутади. Бу суғуртани хавфсизлигингиз ва хотиржамлигингиз учун ҳақиқатан ҳам ишончли ечимга айлантиради.


Мақола муаллифи

Теглар

хавфсизлик автосуғурта мажбурий

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг