Майкл Жексоннинг жияни фильмда амакисини гавдалантиради  

Маданият-санъат

image

Майкл Жексоннинг 26 ёшли жияни Жафар Жексон марҳум юлдуз ҳақидаги биографик фильмда “Майкл Жексон” ролини ижро этади. Бу ҳақда CNN нашри хабар берди.

Қайд этилишича, Майкл Жексон ҳаётига бағишланган фильмни суратга олиш ишлари шу йил бошланади. Лойиҳа продюсери Граҳам Кингнинг айтишича, фильм иштирокчиларини танлаш учун дунё бўйлаб кастинг ўтказилган. Бироқ фильм ижодкорлари фақат Жафар Жексон Майклнинг руҳи ва шахсиятини ифодалай олади, деган тўхтамга келган.

 “У бу ролни ўз зиммасига оладиган ягона одам эканлиги аниқ эди. Мен унинг амакисини тасвирлаш учун йўлга чиққанидан жуда хурсандман ва бутун дунё уни Майкл Жексон сифатида катта экранда кўришини интиқлик билан кутяпти”, дейди продюсер Граҳам Кинг.

Поп қиролининг укаси Жермейн Жексоннинг ўғли Жафар ҳам Instagram'да амакисининг ҳикоясини жонлантираётганидан шарафда эканини ёзган. Шунингдек, Жексонлар оиласи ҳам продюсернинг кастинг танловини қўллаб-қувватлашини билдирган. Хусусан, Майклнинг ўғли Принс Жексон Жафар ўзида отасининг кўп жиҳатларини мужассамлаштирганини айтган.

“Тўғрисини айтсам, мен у учун жуда ҳурсандман ва ундан фахрланаман. У ўз ишини қиляпти ва мен унинг ажойиб роль ижро этишига ишонаман. Аминманки, биз ҳаммамиз дунёга отамнинг ҳеч ким билмаган ва билишга арзийдиган жиҳатларини кўрсата оламиз”, деб ёзган Принс Instagram’даги саҳифасида.

Маълумот учун, “Thriller”, “Smooth Criminal”, “Billie Jean” каби ҳит қўшиқлар яратган поп қироли Майкл Жексон 2009 йилда 50 ёшида вафот этган.

Алибек Бейжанов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Майкл Жексон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made