Matiz ЗИЛга тўқнашиб, мажақланиб кетди. 3 киши ҳалок бўлди

3-саҳифа

image

Кеча, 23 ноябрь куни Жиззахда қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган Matiz ЗИЛ билан тўқнашиши оқибатида 3 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, ҳодиса соат 08:10 лар атрофида Жиззах шаҳар Амир Темур МФЙ ҳудудидан ўтувчи D-050 “Жиззах-Ғаллаорол” автомобиль йўлининг 34 километрида содир бўлган. Бахмал туманидан бўлган 27 ёшли ҳайдовчи Matiz русумли транспорт воситасини “Жиззах-Ғаллаорол” йўналиши бўйича бошқариб кетаётган вақтда ўзи билан бир йўналишда олдинда ҳаракатланиб кетаётган автомашинани қувиб ўтиш мақсадида қарама-қарши йўналишга чиққан. Оқибатда қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган, Жиззах вилояти Бахмал туманида яшовчи 33 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги ЗИЛ-130 русумли юк автомашинаси билан тўқнашган. Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Matiz русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси ва автомашинада бўлган 2 нафар йўловчи олган тан жароҳатлари билан воқеа жойида ҳалок бўлган.

Билдирилишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиззах шаҳар Ички ишлар бошқармасининг Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳам Жиззах вилоятида cодир бўлган даҳшатли йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 5 киши вафот этганди. Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманидан бўлган 22 ёшли ҳайдовчи ISUZU юк автомашинасида газ қуйиш шохобчасидан чиқаётган вақтида Сурхондарё вилоятининг Олтинсой туманидан бўлган 23 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги Lacetti билан тўқнашган.


Мақола муаллифи

Теглар

Жиззах Matiz йўл-транспорт ҳодисаси ЗИЛ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг