“Матбуотчилар уйи” аукциондан олинди. Бунда Ортиқўжаевнинг қўли борми?

Жамият 3774
image

Аввалроқ, пойтахт Тошкентнинг Матбуотчилар кўчаси 32-уйда жойлашган “Матбуотчилар уйи” яна сотувга қўйилгани, 18.722 кв.м дан иборат майдони 9.890 кв.м бўлган литр 0001-7 қаватдан иборат ер тўлали чордак қаватли маъмурий бинонинг 3,4,5,6,7 қаватлари ва чордоқ қисми Иқтисодий судларнинг ижро ҳужжатига асосан 18 750 000 000.00 сўм билан сотилаётгани ҳақида хабар берган эдик. 

Жорий йилнинг 18 ноябрь куни E-ijro auksion очиқ аукционига қўйилган эълон бугунга келиб олиб ташланган. Қайд этилишича, бино яна сотилмайдиган бўлган. Бу ҳақда ЎзА ёзмоқда

“Матбуот уйи” аукционга қўйилгани ҳақидаги маълумот чиққач, ижтимоий тармоқларда журналистлар томонидан норозилик билдирилган.  

Маълумот ўрнида, 2018 йилнинг 21 апрель куни ушбу бино 15 миллиард қарздорлиги учун аукционга қўйилган.

“Матбуотчилар уйи” Тошкент шаҳар “Тошбозорсавдо” уюшмаси томонидан “Ўзсаноатқурилишбанк”га гаровга қўйилган. 

Тошкент шаҳар ҳокимияти қарори билан “Тошбозорсавдо” уюшмасига кредит олиш мақсадида гаров таъминоти сифатида “Матбуотчилар уйи” қўйилган. Бироқ “Тошбозорсавдо” уюшмаси нодавлат, нотижорат мақомга эга бўлиб, уюшма “Матбуотчилар уйи”ни гаровга қўйиш ҳуқуқига эга эмас. Гаровга қўйиш ҳуқуқи ва қарор Тошкент шаҳар ҳокимияти томонидан 2016-2017 йилларда амалга оширилган. 

Ҳокимият 2016-2017 йилларда бозорларни таъмирлаш, қуриш эвазига “Матбуотчилар уйи”ни, яъни маърифат масканини қурбон қилган. Кредит “Тошбозорсавдо” уюшмаси харажатлари учун олинган ва сарфланган. Ўшанда қарздорлик миқдори 15 миллиард эканлиги аниқланган, аукционда эса 18 миллиард 750 минг сўм миқдорида сотилиши кўрсатилган.

ЎзАнинг тахминича, "Матбуотчилар уйи" аукцион савдосидан олиб ташланишида Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг иштироки бор. 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 108
Рейтинг: 3
t
×
×