“Матбуотчилар уйи”ни бу сафар ким қутқаради?
Жамият
−
18 Ноябрь 2019 6841 1 дақиқа
Пойтахт Тошкентнинг Матбуотчилар кўчаси–32уйда жойлашган “Матбуотчилар уйи” яна сотувга қўйилди. Бино сотилаётгани ҳақидаги хабар E-ijro auksion очиқ аукцион порталида пайдо бўлди.
Матбуотчилар кўчаси 32-уйни 18.722 кв.м дан иборат майдони 9.890 кв.м бўлган литр 0001-7 қаватдан иборат ер тўлали чордак қаватли маъмурий бинонинг 3,4,5,6,7 қаватлари ва чордоқ қисми Иқтисодий судларнинг ижро ҳужжатига асосан сотувга қўйилди.
18 750 000 000.00 сўм билан савдога қўйилган мазкур бинода асосан матбуот вакиллари, яъни газета ва журналлар таҳририяти жойлашган.
Бундан бир ярим йил аввал ҳам ушбу бино сотувга қўйилган эди. Кейинроқ Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг аралашуви билан бино савдодан олинганди.
Live
БарчасиОҳангаронда ўқитувчи ўқувчини калтаклади
22 Октябрь
Австралияда кучли ёмғир ёғди
22 Октябрь
Гретсияда ҳам талабалар намойиш бошлади
22 Октябрь