Масжиддаги портлаш қурбонлари сони 72 нафарга етди
Олам
−
20 Октябрь 2019
5979Аввалроқ, Афғонистоннинг Нангарҳар вилоятида жума намози вақтида портлаш бўлгани ҳақида хабар берган эдик. Натижада 62 киши қурбон бўлганди.
Бугун, 20 октябрь куни Нангарҳар вилоятининг Хаска Мина туманидаги портлаш қурбонлари сони 10 кишига ортиб, 72 нафарга етди. Бу ҳақда “Tolo News” хабар берди.
Бугун тонгда Афғонистон Президент Ашраф Ғани Хаска Мина туманига келган. У масжиддаги портлаш қурбонлари оиласи билан учрашиб, уларга ҳамдардлик билдирган.
Маҳаллий аҳоли ҳамон вайроналар остидан қурбонларни қидиришни давом эттиряпти. Портлашда ҳозиргача жами 72 киши ҳалок бўлган, 30 киши жароҳатланган.
Маҳаллий хавфсизлик хизмати ходимлари портлаш ҳудкуш-террорчи томонидан амалга оширилганини таъкидлаяпти. Мазкур портлаш учун жавобгарликни ҳозиргача ҳеч бир гуруҳ ўз зиммасига олмаган.
LiveБарчаси