Масофани сақламайдиган Нью-Йорк аҳолиси йирик жарима тўлайдиган бўлди

World

image

АҚШнинг Нью-Йорк аҳолиси агар ижтимоий масофани сақламаса, йирик жарима тўлашларига тўғри келади. Бу ҳақда штат мэри Билл де Блазио 29 март куни ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилган. Унинг сўзларини “New York Post” нашри келтирмоқда.

Мэрнинг сўзларига кўра, жарима миқдори 250 дан 500 долларгача бўлади. "Aгар полиция ходими кимдандир масофа сақлашни сўраса-ю, лекин у бу талабга бўйсунмаса ёки у билан келишиб олса, кейинроқ эса қоидани яна бузса, унга жарима солишни ўринли деб биламан", деди Билл де Блазио.

Шу билан бирга, у жарималар фақат охирги чора сифатида қўлланилишини таъкидлаган.

Де Блазионинг сўзларига кўра, 29 март куни кечқурун шаҳарда 32 308 нафар шахсда коронавирус инфекцияси борлиги аниқланган. 678 бемор вафот этган.


Tags

Rate Count

76

Rating

3

Rate this article

Share with your friends