Маск Байденга овоз бермаслигини маълум қилди

Олам

image

Америкалик бизнесмен ва SpaceX компанияси асосчиси Илон Маск бўлажак президентлик сайловларида АҚШнинг амалдаги Президенти Жо Байденга овоз бермаслигини маълум қилди. Бу ҳақда у X ижтимоий тармоғида ёзган.

Миллиардер 2023 йилнинг май ойида CNBC телеканалига берган интервьюсида 2020 йилги сайловларда Байденга овоз берганини тан олган. 

“Ҳозир Байдендан норозимисиз?”  деган саволга Маск савол билан жавоб берди: “Биз ҳаммамиз нормал одам президент бўлишини хоҳлаймиз, шундай эмасми? Президент амалда мамлакатнинг ижрочи раҳбари бўлгани сабабли, биз учун унинг яхши ижрочи раҳбар экани муҳим”, деган у.

Айни пайтда эса миллиардер "Байденга овоз беришини тасаввур қила олмаслиги" ҳақида ёзди.

Маълумот учун, олдинроқ Маск Республикачилар партиясидан номзод бўлган Рамасвамига ишонишини айтганди. 

АҚШда президентлик сайлови 2024 йилнинг ноябрь ойида бўлиб ўтиши режалаштирилган. Трамп ҳам, Байден ҳам унда иштирок этишини эълон қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Маск ходимларини ноҳақ ишдан бўшатишда айбланаётган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Илон Маск Байден

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made