Маск ходимларини ноҳақ ишдан бўшатишда айбланмоқда

Бу қизиқ

image

Илон Маскка тегишли ракета ва сунъий йўлдошлар ишлаб чиқарувчи SpaceX компаниясининг саккиз нафар ходими миллиардерни танқид қилганидан сўнг ишдан бўшатилганди. Шундан сўнг, Федерал агентлик SpaceХ'ни ишчиларини ноқонуний равишда компаниядан ҳайдашда айблади. Бу ҳақда CNBC нашри хабар берди.

Гап шундаки, 2022 йил июнь ойида Маскка ишчилари томонидан айблов мактуби юборилган эди. Унда Маскнинг аксарияти жинсий зўравонлик билан боғлиқ бўлган қилмишлари ёритилганди.

“Маскнинг жамоат жойларида ўзини тутиши биз учун уят ва шармандалик”, деб ёзилган ушбу очиқ мактубда.

Ишдан бўшатилган ходимларнинг адвокати Лори Бургесснинг айтишича, улар иш жойидаги жинсий зўравонликни тўхтата олмагани учун миллиардернинг устидан Калифорния фуқаролик ҳуқуқлари департаментига шикоят қилган.

Ходимларнинг очиқ хатида далил сифатида Илоннинг шахсий самолётларидан бирида стюардессани қинғир ишларга жалб қилингани келтирилган. 

Маск жинсий зўравонлик ҳақидаги айбловларни рад этиб, уларни "бўҳтон" деб атамоқда. Шунингдек, компаниянинг бошқарувчи президенти Гвин Шотуелл ҳам америкалик тадбиркорни ҳимоя қилиб чиқди.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

SpaceX Илон Маск

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made