Машҳурларнинг Twitter саҳифаларига ҳужум қилинди. Илон Маск ва Билл Гейтс ҳам жабрланувчилар қаторида

Технология

image

Twitter компанияси тизимга ҳужум уюштирилганини аниқлади. Натижада фойдаланувчилар аккаунтлари бузилган. Бу ҳақда компаниянинг техник кўмак бўлими баёнотида айтилган.

Номаълум шахслар дунёга машҳур фойдаланувчиларнинг аккаунтларига бир хилдаги хабарларни жойлаштиришган. Бундай бузғунчиликдан ҳаттоки АҚШ Президентлига номзодлардан бири Жо Байден, собиқ Президент Барак Обама, миллиардерлар Билл Гейтс ва Илон Маск ҳам зарар кўрди.

“Биз компаниянинг ички тизим ва воситаларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган баъзи ходимларимизни нишонга олишганлигини аниқладик. Хакерлар айнан мана шу усулдан фойдаланишган ва кўпгина машҳурларнинг аккаунтларини назоратга олишни мақсад қилишган”, дейилади компаниянинг расмий баёнотида.

У ерда келтирилишича, содир бўлган воқеадан сўнг зарар етказилган аккаунтлар қулфланган ва бузғунчилар томонидан эълон қилинган ёзувлар ўчирилган.

Кейинроқ кўплаб аккаунтлар хабарлар қолириши мумкинлиги эълон қилинган. Twitter асосчиси ва раҳбари Жек Дорси вазиятга ойдинлик киритилгач, қўшимча маълумот берилишини маълум қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Twitter

Баҳолаганлар

103

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг