Машҳур спорт журналисти Владимир Сафаров ҳаётдан кўз юмди
Спорт
−
14 Июль 2021
6113Бугун, 14 июль куни ўзбек футболининг жонкуяр тарихчиси, машҳур спорт журналисти Владимир Ашотович Сафаров 82 ёшида ҳаётдан кўз юмди.
Владимир Сафаров 1939 йилнинг 17 январида Тошкент шаҳрида туғилган. Владимир Ашотович Ўзбекистон футболига оид кўплаб илмий, статистик ва тарихий китоблар ва “Пахтакор. Унутиб бўлмас учрашувлар...”, “Пахтакор. 40 йилга чўзилган ўйин”, “Ака-ука Ан футболи”, “Хотира қанотлари. "Пахтакор-79" авиаҳалокати ҳужжатли хроникаси”, “Ўзбек футболи афсонаси: Биродар Абдураимов”, “Ҳамид Раҳматуллаев – ўзбек Пелеси” каби машҳур асарлар муаллифи ҳисобланади. Дунёнинг турли хил нашрларида чоп этилган 3000 га яқин мақола муаллифи.
Владимир Сафаров — “Пахтакор” жамоасининг ашаддий мухлиси бўлган.
1992 йил март ойида у Геннадий Красницкий номидаги ҳужумчилар клубини ташкил этиш ташаббуси ҳамда республика матбуоти саҳифаларида Ўзбек жамоаларининг энг яхши тўпурарлари рейтингини тузиш таклифи билан футбол жамоатчилигига мурожаат қилди.
Шунингдек, ўзининг жаз клуби билан халқаро фестивалларда иштирок этган. 2000 йилда Ўзбекистон футбол федерацияси томонидан йилнинг энг яхши журналисти, деб топилган эди.
Шу муносабат билан QALAMPIR.UZ таҳририяти марҳумнинг яқинлари ва оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдиради.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь