Машҳур “Шум бола” фильми режиссёри вафот этди

Жамият

image

Ўзбек миллий киносининг дарғаларидан бири, машҳур режиссор Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Дамир Салимов 82 ёшида вафот этди. Бу ҳақда “Ўзбеккино” миллий агентлиги хабар бермоқда.

Бир қатор машҳур кино асарлар ва мультфильмлар ижодкори, истеъдодли кинорежиссёр ва кинооператор Дамир Салимов “Шум бола”, “Ленинградликлар-жигарбандларим менинг”, “Тоғлар чорлайди” каби филмлари билан ўзбек кино ихлосмандларига машҳур эди.

У 1937 йилда Самарқандда таваллуд топган. У Умумиттифоқ Киноматография институтининг режиссорлик факултетини тугатиб, 1959 йилдан бошлаб “Ўзбекфилм” киностудиясида ўз фаолиятини бошлаган эди.

QALAMPIR.UZ таҳририяти Дамир Салимовнинг вафоти муносабати билан режиссорнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдиради.


Мақола муаллифи

Теглар

Дамир Салимов Шум бола

Баҳолаганлар

68

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made