Машҳур рус медиа клуби ўзбекистонлик футболчини ўз сафига қўшиб олди
Спорт
−
28 Январь
9263Ўзбекистоннинг “Анвонтед бойс” медиа клуби футболчиси Шаҳриёр Жабборов фаолиятини Россияда давом эттирадиган бўлди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Футболчини “Амкал” клуби ўз сафига қўшиб олди.
“U-20 Осиё кубоги чемпиони, Ўзбекистон медиа терма жамоасининг “King‘s League”даги энг яхши футболчиси ва Қозоғистон МФЛнинг энг яхши тўпурарларидан бири сафимизга хуш келибсан!”, дейилади клуб матбуот хизмати хабарида.
Қайд этиш жоиз, 2023 йил апрель ойида Жабборовда тақиқланган модда аниқланган. Шундан сўнг у катта футболни тарк этиб, фаолиятини медиа футболда давом эттирди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия чемпионатида тўп тепаётган ўзбекистонлик футболчини Озарбайжон клуби ижарага олгани хабар қилинганди.