Машҳур мода блогери вафот этди

Олам

image

Кеча, 21 июнь куни Туркияда ижтимоий тармоқ юлдузи сифатида машҳурликка эришган Ниҳал Жандан 30 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда “Hurriyet” хабар берди.

Маълум қилинишича, у бир неча кундан бери шифохонада жонлантириш бўлимида даволанаётган бўлган.

Асл исми Гулниҳал Чичек бўлган Ниҳал Жандан 1995 йилнинг 15 июнь куни Мерсин шаҳрида туғилган. У Истанбул Бейкент университетининг ҳуқуқ факультетида таҳсил олган. 2014 йилда TV8 каналида эфирга узатилган “Bu Tarz Benim” номли мода танлови орқали оммага танилган. Унинг Баҳар Жандан билан биргаликдаги чиқишлари уларга “Cандан опа-сингиллар” деган номни олиб келган.

2023 йилнинг ноябрь ойида Ниҳал ва синглиси Баҳар Жандан фирибгарлик ва пул ювиш айбловлари билан ҳибсга олинган эди. Қамоқхонада у жиддий соғлиқ муаммоларига дуч келди ва унга анорекция нервоза ташхиси қўйилди. Бу касаллик ортидан у аввал 37 кггача, кейинчалик эса 23 кггача озиб кетди. Шу сабабли соғлиғи ёмонлашгани боис жазони ижро этиш муассасасидан шартли равишда озод этилди.

Аммо озиб кетиш жараёни тўхтамади. Реанимацияга ётқизилган Жандан оғир аҳволда ҳаёт учун кураш олиб борган.

Маълумот учун, Ниҳал Жандан ўзининг мода ва ижтимоий тармоқдаги фаолияти билан кўплаб ёшлар орасида танилган. У нафақат телевидение орқали, балки ўзининг рақамли платформалардаги чиқишлари билан ҳам катта аудиторияни қамраб олган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бразилиялик сериал актёри Франсиску Куоку 91 ёшида Сан-Паулуда вафот этганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия блогер

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг