Машҳур мессенжер Трампнинг аккаунтини бутун умрга блоклайди

Олам 3540
image

Snapchat мессенжери АҚШнинг амалдаги Президенти Дональд Трампнинг аккаунтини бутун умрга блоклайди. Бу ҳақда компания вакилига асосланиб хабар берилган. 

Унга кўра, бу иш жорий йил 20 январь куни бўлиб ўтадиган АҚШнинг сайланган Президенти Жо Байденнинг инаугурацияси пайтида амалга оширилади. 

Компания вакили Трампнинг аккаунтини блоклаш, "дезинформация тарқатиш, нафрат ва зўравонлик қўзғатиш" сиёсати асосида жамоат хавфсизлиги манфаатлари учун амалга оширилишини таъкидлаган. 

Компания вакилига кўра, бу Snapchat қоидаларини бузиш ҳисобланади.

"Биз унинг аккаунтини бутунлай бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилдик", деган компания вакили. 

Эслатиб ўтамиз, 6 январь куни АҚШнинг амалдаги Президенти Дональд Трампнинг тарафдорлари мамлакат пойтахти Вашингтондаги Капитолий олдида намойиш уюштириб, Конгресс биносига бостириб кирган эди. Шундан сўнг бир қатор мессенжерлар Трампнинг аккаунтларини блоклади.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 151
Рейтинг: 3
Теглар
t
×