Видео: Машҳур актёр Том Хэнкс дўконни тунади

Маданият-санъат 4891

Америкалик машҳур актёр Том Хэнкс баҳслашиб, Jimmy Kimmel Live шоуси доирасида Лос-Анжелесдаги дўконни тунаб кетди. Унинг чиқишидан бир парча YouTube`да эълон қилинди.

Шоу бошловчиси Жимми Киммел Хэнкс “барча муносабатларда жудаям ажойиб ва қойилмақомлигини таъкидлаб”, у бирор марта ҳам можароли вазиятлар марказига тушиб қолмаганига эътибор қаратган. Актёрга яқин ўртадаги дўконга кириб, у ердан бирор буюмни пул тўламай олиб чиқиш таклиф қилинган. Хэнкс таклифни қабул қилиб, дўкондан щзининг картондан ясалган шаклини ва бир қанча “Оскар” ҳайкалчаларини олган. Актёр дўкондан “мен Том Хэнксман ва бу ҳайкалчаларни оляпман”, деб чиққан. Кейинроқ, булар учун актёрнинг қўриқчиси пул тўлаган.

Том Хэнкс  энг яхши эркак роли учун икки марта (“Форрест Гамп” ва “Филадельфия” кинокартиналари учун) “Оскар” мукофотига сазовор бўлган. Актёр “Яшил миля”, “Гудзондаги мўжиза”, “Қўлингдан келса, тутиб ол” фильмларидаги роллари ортидан машҳурликка эришган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 98
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×
×