Март ойи охирида Эрдўған Ўзбекистонга келади

Жамият

image
0:00
0:00
download

Жорий йилнинг 29-31 март кунлари Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади. Бу ҳақда бугун, 24 март куни Туркия Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги ахборот ва коммуникациялар бошқармаси томонидан “Муштарак тарих ва маданиятга асосланган Туркия ва Ўзбекистон муносабатларининг 30 йиллиги” муносабати билан ўтказилаётган тадбирда айтиб ўтилди.

Қайд этиш керакки, Туркий давлатлар ташкилотининг биринчи саммити бу йил Ўзбекистонда ўтказилиши кутилмоқда. Бунгача тузилма Туркий тилли давлатлар кенгаши деб юритилган. 2021 йилда эса расман ташкилот мақомини олган.

Шу ўринда таъкидлаш лозимки, бу Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг сўнгги олти йилда Ўзбекистонга 3 марта келиши. Туркия раҳбари охирги марта 2018 йил апрель ойида Ўзбекистонга ташриф буюрганди.

Ўз навбатида Шавкат Мирзиёев сўнгги бор 2020 февраль ойида Туркияга расмий ташрифни амалга оширган.

Президентлар охирги марта 2021 йил ноябрида Туркий давлатлар ташкилотининг 8-саммити доирасида Истанбулда кўришганди.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашига 2019 йилнинг сентябрь ойида аъзо бўлди. Президент Шавкат Мирзиёев 2019 йилнинг октябрь ойида Бакуда бўлиб ўтган саммитда иштирок этди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

177

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made