Маршал Дўстум Ўзбекистонда бўлиб турибди — ОАВ

Олам

image
“Толибон” террорчилар Афғонистондан бошқа давлатга ҳужум қилмаслигига ваъда берди north_east

“Толибон” террорчилар Афғонистондан бошқа давлатга ҳужум қилмаслигига ваъда берди

Афғонистондаги энг обрўли шахслардан бири, ҳарбий ва сиёсатчи, асли келиб чиқиши ўзбек Маршал Абдул Рашид Дўстум кеча, 14 август куни Мозори-Шариф шаҳри “Толибон” томонидан эгаллангач, Ўзбекистон чегарасини кесиб ўтган ва ҳозирда қўшни давлат ҳудудида бўлиб турибди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

“Дўстум кеча ўзбек-афғон чегарасини кесиб ўтган бир гуруҳ ҳарбийлар билан вақтинча Ўзбекистон ҳудудида бўлиб турибди”, деган агентлик манбаси.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирда ўзбек томони вакиллари Маршал Дўстум билан музокара олиб бормоқда, уларнинг мазмуни ошкор қилинмаган.

“Reuters” нашри ҳам Маршал Дўстум Ўзекистонга ўтиб кетганини ёзган. Нашр Ато Муҳаммад Нур ва Маргал Дўстум каби обрўли шахсларнинг мамлакатни тарк этишини Афғонистонда Совет қўшинлари чиқиб кетганидан кейин шаклланган авлод алмашинуви бошланиши, деб изоҳлаган.

Аввалроқ, QALAMPIR.UZ Маршал Дўстум ўзбек-афғон чегарасини кесиб ўтгани ҳақида хабар берган эди.

Маълумот учун, 14 август куни кечаси эса 84 нафар Афғонистон ҳарбий хизматчиси Ўзбекистон чегарасини кесиб ўтди. ТИВ уларни ортга қайтариш бўйича “Толибон” ва расмий ҳукумат билан музокаралар олиб борилаётганини маълум қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Толибон

Баҳолаганлар

1619

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг