Марокаш футболчилари ўз бонусларини зилзиладан жабрланганларга беради

Спорт

image

Марокаш терма жамоаси футболчилари, мураббийлар ва ходимлар Африка Миллатлар Кубоги бошлангунга қадар ўтказилган ўйинлар учун бонусларини мамлакатдаги зилзиладан жабрланганларга хайрия қилади. Бу ҳақда Марокаш терма жамоаси сардори Ромен Саисс ўз Instagram саҳифасида маълум қилди.

“Биз сиз биланмиз ва дардингизга шерикмиз. Марокаш бизни бирлаштиради”, дейди Саисс.

Шунингдек, Марокаш қироллик футбол федерацияси 12 сентябрь куни Буркина-Фасога қарши 1:0 ҳисобидаги ўртоқлик ўйини учун сотилган барча чипталар зилзила оқибатларини бартараф этишга сарфланишини билдирган.

Маълумот ўрнида, Африка Миллатлар кубоги 2024 йилнинг январь ойида Кот-Д'Ивуарда старт олади.

Эслатиб ўтамиз, 9 сентябрга ўтар кечаси Марракеш шаҳри яқинида 6,9 магнитудали зилзила содир бўлган эди. Ҳисоб-китобларга кўра, табиий офат оқибатида қарийб 3 минг киши ҳалок бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

зилзила футболчилар Марокаш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made