Марокаш Африка кубогидан 1,2 млрд долларгача даромад олиши мумкин
Спорт
−
25 Декабрь 1459 1 дақиқа
Марокаш Африка кубогини ўтказиш орқали 450 миллион доллардан 1,2 миллиард долларгача даромад олиши мумкин. Бу ҳақда “The Voice” нашри хабар берди.
Манбага кўра, жорий йилнинг 22 декабрь куни бошланган ушбу мусобақага мезбонлик қилиш Марокашда туризм соҳасига сезиларли ижобий таъсир кўрсатади. Хусусан, мамлакат қўшимча 500 мингдан 1 миллионгача хорижий меҳмон қабул қилиши кутилмоқда. Меҳмонхона бизнеси, транспорт, кафе ва ресторанлардан тушадиган умумий даромад 450 миллион доллардан 1,2 миллиард долларгача бўлиши мумкин.
Шунингдек, Марокаш ўйинларнинг трансляция ҳуқуқларини сотишдан 22,5 миллион доллар даромад олиши режалаштирилган.
ОАВ маълумотларига кўра, Марокаш расмийлари Африка Кубогига тайёргарлик кўриш учун тахминан 16,3 миллиард доллар сарфлаган. Ушбу инфратузилма келгусида Испания, Португалия ва Марокаш мезбонлик қиладиган 2030 йилги Жаҳон чемпионати учун ҳам фойдаланилади.
Маълумот учун, Африка Кубоги жорий йилнинг 22 декабрь куни бошланган ва 2026 йилнинг 18 январига қадар давом этади. Турнирнинг амалдаги чемпиони Кот-д'Ивуар миллий терма жамоаси ҳисобланади.