Марко Рубио рафиқаси билан Самарқандга келди (видео)
Жамият
−
20:12 1047 1 дақиқа
Бугун, 18 октябрь куни АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Самарқандга келди.
Рубиони Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева, Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов, АҚШ Президентининг махсус вакили Сержио Гор, АҚШнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Жонатан Ҳениклар кутиб олди.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ Давлат котиби Самарқандда C5 гуруҳига кирувчи барча мамлакатлар – Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон ва Қирғиз Республикасининг юқори лавозимли расмийлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказади. Ушбу ташриф давомида Рубио 200 дан ортиқ бизнес етакчиларидан иборат АҚШ тижорат делегациясига бошчилик қилади.
Рубио Ўзбекистонга ташрифи ҳақида гапириб, Марказий Осиё билан ҳамкорлик АҚШ учун жуда муҳим эканини айтган эди.
Live
Барчаси