Марказий Осиёнинг энг “ёпиқ давлатлари” маълум бўлди

Олам

image

Тожикистон ва Туркманистон Марказий Осиёдаги энг “ёпиқ давлатлар” деб топилди. Бу ҳақда  CIVICUS Глобал Фуқаролик жамияти томонидан тузилган рейтингда келтирилган.

Ушбу рейтингда Марказий Осиё давлатлари орасида энг юқори балл – 40 балл бўлиб, Қирғизистонга насиб этган. Қозоғистонда 27, Ўзбекистонда 18 очко бор. Тожикистон эса 12 балл қайд этган бўлса, Туркманистон 8 балл олган.

Тадқиқот муаллифларининг таъкидлашича, Марказий Осиёда таъқиб қилиб қўрқитиш ва ўзгача фикрни бостириш тез-тез қўлланилиб келган, журналистлар ва ҳуқуқ ҳимоячиларини таъқиб қилиш эса минтақадаги энг кенг тарқалган қонунбузарликлар қаторига киради.

Умуман олганда, рейтинг тузилаётганда ҳисобга олинган дунёнинг 198 та давлатидан 28 таси ёпиқ, 50 таси репрессив, 40 таси обструктив, 43 таси торайтирилган ва 37 таси очиқ давлат деб топилган.

“Ёпиқ” деб таснифланиши мамлакатда қўрқув ва зўравонлик устуворлигини, одамлар ўзларининг фуқаролик ҳуқуқларини, тинч йиғилишлар ва сўз эркинлигини амалга оширгани учун мунтазам равишда қамоққа олинаётгани ва ҳужумга учраганини англатади.

1993 йилда ташкил этилган Фуқаролик иштироки учун глобал альянс CIVICUS бутун дунё бўйлаб 20 дан ортиқ инсон ҳуқуқлари бўйича ННТ ва ижтимоий ҳаракатларни бирлаштирган халқаро ҳаракатдир.

Ташкилотга 170 дан ортиқ мамлакатларда 8500 дан ортиқ аъзолар киради. CIVICUS штаб-квартираси Йоханнесбургда жойлашган бўлиб, Женева ва Нью-Йоркда ваколатхоналари мавжуд.


Мақола муаллифи

Теглар

Марказий Осиё ёпиқ давлатлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг