Марказий Осиёга келган Германия Президенти санкциялардан гап очди
Олам
−
22 Июнь 2023
10930Европа Иттифоқи (ЕИ) келажакда Ғарб давлатлари томонидан Россияга нисбатан жорий қилинган санкцияларни четлаб ўтишнинг олдини олиш механизмлари ишлаб чиқилишини кутмоқда. Бу ҳақда бугун, 22 июнь куни Бишкекда Германия Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер Қирғизистон давлати раҳбари Садир Жапаров билан музокарадан сўнг маълум қилди.
“Европа Иттифоқининг ваколатли органлари билан яқин ҳамкорликда санкцияларни четлаб ўтишнинг олдини олиш имкониятлари топилади, деган умидларимиз бор”, деган Штайнмайер.
Шунингдек, у Евроосиё иқтисодий иттифоқи шартларидан келиб чиқиб, буни амалга ошириш осон бўлмаслигини тан олган.
“Биз биламизки, Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатлари учун товарлар ва юк ташиш ҳамда уларнинг ҳаракатини кузатиш қийин”, дея тушунтирган Германия Президенти.
Унинг сўзларига кўра, Штайнмайер Қозоғистонга ташрифи чоғида Россияга қарши санкцияларни четлаб ўтиш мавзуси муҳокама қилинган.
“Санкцияларни четлаб ўтиш масаласига келсак, биз ҳам бундай бўлмаслигини истардик. Биз Қозоғистонда бу мавзуни кўтарганмиз ва Қирғизистонга нисбатан ҳам худди шундай умидларимиз бор”, дея қўшимча қилган Президент.
Эслатиб ўтамиз, 19-21 июнь кунлари Франк-Вальтер Штайнмайер Қозоғистонда бўлиб, у ерда Президент Қосим-Жомарт Тўқаев билан учрашганди. 21-23 июнь кунлари эса Германия Президенти Қирғизистонда бўлади.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15