Қирғизистон ва Германия Президентларининг кенгайтирилган таркибдаги музокаралари бошланди
Олам
−
22 Июнь 2023
3197Бугун, 22 июнь куни “Ала-Арча” давлат қароргоҳида Қирғизистон Президенти Садир Жапаров ҳамда Германия Федератив Республикаси (ГФР) Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер ўртасида музокаралар бошланди. Бу ҳақда “Аkipress” хабар берди.
Жапаровнинг қайд этишича, Штайнмайер Марказий Осиёда катта мутахассис ҳамда дўст сифатида танилган. Илгари у Қирғизистонга Ташқи ишлар вазири бўлиб келган бўлса, эндиликда Германия Федератив Республикаси Президенти сифатида ташриф буюрди.
Унинг айтишича, Штайнмайернинг Қирғизистонга расмий ташрифи халқаро алоқалар фаоллашганидан яхши далолатдир. Шунингдек, у бугунги музокаралар ҳамкорликни фаоллаштириш имконини беришига умид билдирган.
Сўнгра Президент Жапаров Вазирлар Маҳкамаси аъзолари, Президент Администрацияси бўлим раҳбарлари ва Қирғизистоннинг Германиядаги элчиси билан таништирган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 19 июнь куни Франк-Вальтер Штайнмайер Қозоғистонга ташриф буюриб, Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев билан бир неча йўналиш музокаралар олиб борган эди. Музокарада Тўқаев ва Штайнмайер асосан Қозоғистон-Германия стратегик шериклигининг ҳолати ва ривожланиш истиқболларини муҳокама қилган. Томонлар сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий, сармоявий, энергетика, транспорт-логистика соҳаларида ҳамкорликни чуқурлаштиришга алоҳида эътибор қаратган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь