Марказий Осиёда электр таъминотини хусусийлаштириш таклиф қилинмоқда
Олам
−
04 Август 2023
5266Остона Халқаро молия маркази бош директори Айдар Казибаев “Гидроэнергетика: Марказий Осиё ва Каспий денгизи” мавзусидаги халқаро конгрессда минтақани энергия билан таъминлаш билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш учун уни хусусий секторга топшириш кераклигини айтди. Унинг сўзларини “Asia-Plus” нашри келтирмоқда.
Унинг фикрича, тадбиркорлар сув-энергетика ресурсларини ўзаро манфаатли ва адолатли тақсимлаш бўйича мутасаддиларга қараганда тезроқ келишиб олишлари мумкин. Мутахассисга кўра, минтақа давлатлари 30 йил давомида сув-энергетика ресурсларини бошқаришнинг ягона моделини ишлаб чиқмаган.
“Бу масалада зарарсиз ўзаро таъсир моделлари йўқ. Томонлар узоқ муддатда масаланинг иқтисодига кўра келиша олмайди. Ва шунинг учун ҳозирги вақтда муаммоларни ҳал қилиш иқтисодийдан кўра кўпроқ сиёсий тусга эга”, дейди Казибаев.
У музокараларни сиёсий режадан молиявий-иқтисодий йўналишга ўтказиш зарурлигини айтиб ўтган.
“Биз мавжуд хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида қўшма корхона ташкил этишдан, яъни, давлат ва давлат органларининг ўзаро ҳамкорлигидан воз кечиб, бизнес даражасида иш йўлга қўйишдан бошламоқчимиз”, дейди эксперт.
Унинг фикрича, дастлаб минтақадаги барча давлатлар иштирокида бундай лойиҳани бошлаш шарт эмас.
“Икки қўшни давлат даражасида ишни йўлга қўйишнинг ўзи кифоя, қолганлари эса фойдани кўриб, ўзлари қўшилади”, дея хулоса қилган Казибаев.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь