Марказий Осиё – Хитой ТИВ раҳбарлари учрашув ўтказди
Олам
−
28 Апрель 2023
4601Кеча, 27 апрель куни Хитойнинг Сиань шаҳрида “Марказий Осиё – Хитой” форматидаги Ташқи ишлар вазирларининг тўртинчи учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда "Dunyo" ахборот агентлиги хабар берди.
Тадбирда Ўзбекистон, Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон Ташқи ишлар вазирлари ҳамда Туркманистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари иштирок этган.
Учрашувда Марказий Осиё мамлакатлари ва Хитой ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинган. Вазирлар учрашувида 2023 йил май ойида Сиань шаҳрида давлат раҳбарларининг “Марказий Осиё + Хитой” саммитини ташкил этиш бўйича келишувга эришилган.
Тадбир якунида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун делегациялар раҳбарлари иштирокида пресс-брифинг ўтказилган.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ўз нутқида ушбу формат минтақавий ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни чуқурлаштириш учун муҳим платформа эканлигини таъкидлаган.
Хитой Давлат кенгаши аъзоси ва Ташқи ишлар вазири Цинь Ганг эса Хитой Марказий Осиё давлатларининг ҳудудий яхлитлиги, суверенитети ва мустақиллигини тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдирган. У томонлар бир-бирларининг миллий манфаатларини ҳурмат қилишларини ва ташқи кучларнинг ички ишларга аралашишига йўл қўймаслигини таъкидлаган.
LiveБарчаси