“Марказий Осиё – Хитой” қувури орқали 500 млрд куб метрдан ортиқ табиий газ етказилган
Олам
−
19 Ноябрь
218714 йилдан ортиқ вақт давомида “Марказий Осиё – Хитой” газ қувури чин юртини тоза энергия билан таъминловчи асосий магистраль бўлиб келмоқда ва ушбу қувур орқали 500 миллиард куб метрдан ортиқ табиий газ етказиб берилган. Бу ҳақда PipeChina корпорациясининг West Pipeline компаниясига таяниб, “Синьхуа” хабар берди.
Қайд этилишича, “Khorgos” газ компрессор станцияси Марказий Осиё газини Хитойга олиб кирувчи бошланғич нуқта сифатида хизмат қилади. У Хитойнинг Ғарбдан Шарққа газ қувури тизимидаги иккинчи ва учинчи линияларининг юраги ҳисобланади. 2009 йилда фойдаланишга топширилганидан буён ушбу станция 5000 кундан зиёд хавфсиз ва барқарор ишлаган ҳолда 500 миллиард куб метрдан ортиқ газни ўтказган. Маълумотларга кўра, “Khorgos” станцияси Осиёдаги энг юқори самарали объектлардан бири бўлиб, қувурдаги иш босими 12 мегапаскал ва бу ҳар сонияда 2000 куб метрдан ортиқ газни ҳайдаш имконини беради. Кундалик максимал ташиш қуввати эса 160 миллион куб метрга тенг.
Нашрга кўра, табиий газ “Марказий Осиё – Хитой” газ қувури бўйлаб 1833 км шарққа қараб 84 соат давомида ҳаракатланади. Бу йўл давомида газ Ўзбекистоннинг марказий қисми ва Қозоғистоннинг жанубий қисмларидан ўтиб, Хитойга “Khorgos” назорат нуқтаси орқали киради. Қувур йилига 60 миллиард куб метр газ ташиш қувватига эга.
Маълумотларга кўра, “Марказий Осиё – Хитой” газ қувури Хитойнинг 27 провинцияси ва Гонконг ҳудудидаги 500 миллиондан ортиқ аҳолига газ етказиб беради.
LiveБарчаси