Марказий Осиё дербисида Ўзбекистон ғалаба қозонди
Спорт
−
10 Сентябрь
8862Бугун, 10 сентябрь куни 2026 йилги Жаҳон чемпионати Осиё қитъаси саралашининг 3-босқичи 2-тури доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафарда Қирғизистон билан баҳс олиб борди. Ўйинга Бишкек шаҳридаги “Долен Умурзаков” стадиони мезбонлик қилди.
Мазкур учрашув қувайтлик ҳакамлар бригадаси томонидан олиб борилди. Бош ҳакам Аҳмад ал-Али, унга қанотларда ҳамюртлари Абдулҳади ал-Анези ва Аҳмад Аббос ёрдам берди. 4-расмий ҳакам сифатида эса Аммар Ашканони ишлади.
Учрашувнинг 15 дақиқасида Қирғизистон футболчилари томонидан ҳисоб очилди. Голга Кожо муаллифлик қилди. Орадан 3 дақиқа ўтиб Элдор Шомуродов ҳисобни тенглаштирди. Ўйиннинг 35-дақиқасида қирғизистонлик Абдураҳмонов ҳисобни 2:1 кўринишига келтирди. 1-бўлимга қўшиб берилган вақтда ўзбекистонлик ҳимоячи Ҳусниддин Алиқулов киритган гол эвазига Ўзбекистон ҳисобда яна тенглашди. (2:2)
Учрашувнинг иккинчи бўлимида Остон Ўрунов ҳисобни Ўзбекистон фойдасига 2:3 кўринишига олиб келди. Шу билан ҳисоб ўзгармади ва Ўзбекистон ғалаба қозонди.
LiveБарчаси