Марказий Осиё дербиси. Бугун “Пахтакор” Қозоғистоннинг “Қайрат” клубига қарши ўйнайди
Спорт
−
19 Июль 2023
2430Бугун, 19 июль куни Тошкентнинг “Пахтакор” клуби Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида навбатдаги ўртоқлик ўйинини ўтказади. Унда “шерлар”га маҳаллий “Қайрат” жамоаси рақиблик қилади.
Олмаота “Марказий” стадионида 19:00 да старт оладиган мазкур учрашув “Sport” телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади.
Маълумот учун, жамоалар сўнгги бор 2003 йилнинг февраль ойида Тошкентда бўлиб ўтган Марказий Осиё дербисида ўзаро баҳс олиб борган. Унда Тошкент клуби 4:3 ҳисобида битта гол фарқи билан ғалаба қозонган.
Шунингдек, клублар расмий ўйинларда жами 60 марта тўқнаш келган ва 20 та учрашувда “Пахтакор”, 26 та баҳсда эса “Қайрат” ғолиб бўлган ҳамда 14 та учрашув дуранг билан тугаган. “Шерлар” рақиб дарвозасига 70 та тўп киритган ҳолда 81 та гол ўтказиб юборган.