Марказий Осиё давлатларининг Исроил-Фаластин можаросига муносабати қандай бўлди?

Таҳлил

image
Мирзиёев Ўзбекистон Фаластин халқи томонида эканини айтди (видео) north_east

Мирзиёев Ўзбекистон Фаластин халқи томонида эканини айтди (видео)

7 октябрь куни ҲАМАСнинг Исроилга ҳужумидан кейин Исроил ҳам ҳаракатга қарши уруш эълон қилди ва Ғазода шафқатсиз қуруқликдаги операцияни бошлади. Ҳозиргача Исроилнинг ҳужумлари оқибатида 8,8 минг нафар фаластинлик, жумладан, жуда кўп аёллар ва болалар ҳалок бўлди. Марказий Осиё ҳукуматлари Исроил-Фаластин можаросига қандай муносабатда бўлди? Бу ҳақда “The Diplomat” нашрида мақола эълон қилинди. 

Марказий Осиёнинг бешта давлатидан (Туркманистондан ташқари) тўрттаси зудлик билан баёнот бериб, можаронинг жиддийлигидан хавотир билдирган. 

Қайд этилишича, Тожикистоннинг 8 октябрь куни эълон қилган баёнотида Исроил, Фаластин ёки ҲАМАСга аниқ ишора йўқ. Бунинг ўрнига Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги тинч аҳоли қурбонлари, уй-жой ва ижтимоий инфратузилмаларнинг вайрон бўлишидан қаттиқ хавотир билдирган.

Қозоғистон Ташқи ишлар вазири ҳам 8 октябрь куни баёнот бериб, ҳар икки томонни вазиятни тинч йўл билан ҳал қилишга чақирган. 

“Қирғизистон ва Ўзбекистон 9 октябрь куни муносабат билдириб, можарога алоқадор томонларга тўғридан-тўғри ишора қилган. 16 октябрь куни Исроил Ташқи ишлар вазирлиги ҲАМАСнинг дастлабки ҳужумида Ўзбекистоннинг уч фуқароси ҳалок бўлганини маълум қилди. Кейинчалик суриштирув натижасида улар 1990 йилларда Ўзбекистонни тарк этган ва амалдаги Ўзбекистон паспортига эга бўлмаган шахслар бўлиб чиқди”, дейилади нашр мақоласида.

Қозоғистоннинг Миср ва Иорданиядаги консулликлари 67 нафар Қозоғистон фуқароси ва уларнинг 30 нафар оила аъзоларини Ғазодан олиб чиқиш бўйича келишувга эришганидан бир ҳафта ўтмай, 22 октябрь куни Ғазога уюштирилган ҳужумда Қозоғистон фуқароси ва унинг ёш қизи ҳалок бўлган.

13 октябрь куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги етакчилари Бишкекда давлат раҳбарларининг йиллик саммитида учрашди. Унда Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Ғазодаги можарони муҳокама қилиш учун ўз платформасидан фойдаланган.

“Сиз ўнлаб йиллар давомида ҳал этилмаган вазифаларга эришиш учун тинч аҳолига зўравонлик қила олмайсиз. Буни ҳеч бир баҳона билан оқлаб бўлмайди”, дейди Тўқаев.

Нашрнинг қайд этишича, аслида терроризм Марказий Осиё етакчилари учун тез-тез қўлланиладиган айблов бўлиб, улар сиёсий мухолифат ва ўзгача фикрни бостиришни экстремизмга қарши кураш сифатида оқлайди.

Ғазодаги ал-Аҳли шифохонасида содир бўлган портлашдан сўнг минтақа ташқи ишлар вазирликларининг навбатдаги расмий баёнотини эълон қилди.

18 октябрь куни Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон портлаш ҳақида баёнот берди. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги бу машъум зўравонлик ҳаракатини халқаро гуманитар ҳуқуқнинг қўпол бузилиши деб атаган.

23 октябрь куни Қирғизистон парламенти бир ойлик маоши – тахминан ҳар бир депутат учун 300 долларни Ғазодаги гуманитар ёрдамга йўналтиришни маъқуллади. Бунга 90 депутатдан 76 нафари овоз берган, шундан 47 нафари ёқлаб чиққан.

“Қўшниларимиз бизга ҳужум қилганида, бизга қийин бўлди. Хориждан ёрдам илиқ кутиб олинди. Биз ҳам шундай ёрдам бера оламиз”, дейди “Ата-Журт Қирғизистон” партияси аъзоси Жанибек Қидикбаев.

Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон 27 октябрь куни жами 120 овоз билан қабул қилинган Исроил ва ҲАМАС ўртасида гуманитар сулҳ тузишга чақирувчи БМТ резолюциясини ёқлаб овоз берди. Туркманистон одатдагидек жимлик сақламоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Фаластин халқи томонида эканини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Марказий Осиё Исроил-Фаластин можароси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг