Кисида Марказий Осиёга келади
Олам
−
26 Июнь
7556Япония Бош вазири Фумио Кисида август ойида Қозоғистонга келади. Бу ҳақда “Nippon” хабар берди.
Вазирлар Маҳкамаси бош котиби Ёшимаса Хаяши бугун, 26 июнь куни Бош вазир Марказий Осиёнинг беш давлати раҳбарлари иштирокидаги саммитда иштирок этишини айтди.
“Қонун устуворлигига асосланган эркин ва очиқ халқаро тартибни сақлаш ва мустаҳкамлаш учун Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорлик ҳозир ҳар қачонгидан ҳам муҳимроқдир”, дейди Хаяши.
Маълумот учун, Япония охирги пайтларда Марказий Осиё давлатлари – Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон билан муносабатларни ривожлантиришга катта эътибор қаратмоқда. 2022 йил декабрь ойи бошида Токиода минтақа давлатларининг ҳокимият ва бизнес вакиллари иштирокида Марказий Осиё инвестиция форуми (Central Asia Investment Forum 2022) бўлиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг март ойида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Япония Бош вазир Фумио Кисида билан учрашган ва жорий йилда бўлиб ўтадиган “Марказий Осиё-Япония” cаммити муносабати билан ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича яқиндан ишлаш ҳақида келишиб олганди.
LiveБарчаси