Марказий банк раисига янги ўринбосар тайинланди
Жамият
−
10 Октябрь
5198Аброр Мирзо Муҳаммадқосимович Олимов Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Марказий банк раисининг ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар берди.
Унинг зиммасига халқаро ҳамкорлик, валютани тартибга солиш, халқаро захираларни бошқариш, қимматбаҳо металларни сақлаш ва улар билан ишлаш, молия-иқтисодни юритиш, амалиёт фаолиятига раҳбарлик вазифалари юклатилган. Шунингдек, у Республика Валюта биржаси ишини мувофиқлаштиради.
Шу кунгача Аброр Мирзо Олимов Марказий банкнинг Валютани тартибга солиш ва тўлов баланси департаменти директори лавозимида ишлаб келган.
Маълумот учун, Олимов 1988 йилда туғилган. 2010 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида бакалавр босқичини, 2012 йилда магистратура босқичини тамомлаган. 2020 йилда Япониянинг Хитоцубаси университетида магистратурани тамомлаган.
LiveБарчаси