Марказий банк эсдалик тангаларнинг янги нархини белгилади
Жамият
−
23 Апрель 2019
4055Ўзбекистон Республикаси Марказий банки эсдалик тангаларнинг 2019 йил 24 апрелдан амалда бўладиган нархларини белгилади.
Унга кўра:
1 та олтин танга нархи 100 000 сўмга арзонлади ва 13 400 000 сўм этиб белгиланди.
1 та кумуш танга нархи эса ўзгармади ва 252 000 сўмлигича қолди.
Эсдалик тангаларнинг ҳар бирини оғирлиги 31,1 граммдан иборат. Металлар пробаси 999,9 га тенг.
Эслатиб ўтамиз, сотувга 1994-2009 йилларда зарб этилган, 2 хил олтин ҳамда 14 хил кумуш эсдалик тангалари қўйилган. Уларнинг асиллик даражаси 999,9 ҳамда оғирлиги 31,1 граммдан иборат. 2018 йил 28 ноябрдан бошлаб эсдалик тангаларини тижорат банкларининг айрим филиалларида нақд ва нақд пулсиз ҳисоб-китоблар асосида сотиб олиш йўлга қўйилди.
Эсдалик тангаларни сотиш нархи Марказий банк томонидан ҳар ҳафтада камида бир марта миллий валютада белгиланади.
LiveБарчаси