Марказий банк бошқаруви таркибига ўзгартириш киритилди
Жамият
−
25 Декабрь 2019
4542Кеча, 24 декабрь куни бўлиб ўтган Олий Мажлис Сенати Кенгашининг мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги Қонуннинг 19-моддасига мувофиқ Марказий банк бошқаруви таркибига киритилган ўзгаришларни тасдиқлади. Бу ҳақ
Олий Мажлис Сенати Кенгаши қарорига кўра Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ижро аппарати раҳбари Олимжон Эрназаров ва Кредит ташкилотлари пруденциал назорати департаменти директори Аброрхўжа Турдиалиев Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви таркибидан чиқарилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги қошидаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича “Эл-юрт умиди” жамғармаси директори вазифасини бажарувчи, ииқтисодиёт фанлари доктори, профессор Адҳам Бекмуродов ва Тошкент шаҳридаги Вестминстер университетининг Амалий иқтисод бўйича магистратура курси раҳбари, фалсафа доктори (PhD) Зиёдулло Парпиев Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг мустақил аъзолари этиб тасдиқланди.
LiveБарчаси