Марказий банк 13 та банкка нисбатан санкция қўлланганини маълум қилди
Жамият
−
12 Июнь 2021
10240Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мижозларга банк карталари орқали хизмат кўрсатилишида қоидабузарлик ҳолатлари аниқлангани боис, мамлакатдаги 13 та банкка нисбатан санкциялар қўлланилганини маълум қилди.
Қайд этилишича, Марказий банкнинг Банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизмати томонидан тижорат банклари ва уларнинг жойлардаги муассасалари тўлов терминаллари билан таъминланганлиги, тўловларнинг қабул қилиниши ва банк карталаридан нақд пул маблағлари берилиши ҳамда терминал орқали тўловларни амалга ошириш ёки пул маблағини нақдлаштириш бўйича хизмат кўрсатилганда банк карта эгасига “PIN-код”ини мустақил теришга имкон яратиб берилганлиги бўйича назорат тадбирлари ўтказилмоқда.
Хусусан, тижорат банкларининг Андижон, Фарғона, Бухоро, Самарқанд ва Тошкент вилоятларида фаолият юритаётган муассасаларида назорат тадбирлари ўтказилган.
Мазкур ҳудудларда айрим банк муассасаларида мижозларга банк карталари орқали хизмат кўрсатилишида қоидабузарлик ҳолатлари аниқланган ва бунга йўл қўйган тижорат банкларига нисбатан (Халқ банки, Агробанк, Микрокредитбанк, Ипак йўли банки, Ипотека-банк, Қишлоқ қурилиш банк, Ўзсаноатқурилишбанк, Савдогарбанк, Инфинбанк, Ҳамкорбанк, Миллий банк, Алоқабанк ва Туронбанк) белгиланган тартибда санкциялар қўлланилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь