Марказий ҳарбий округи қўмондонлиги ОАВ вакиллари учун ҳарбийлашган мусобақа ўтказди

Жамият

image

Жорий йилнинг 17 июль куни Марказий ҳарбий округи қўмондонлиги ташаббуси билан Жиззах вилоятидаги “Форишʼʼ тоғ полигонида интернет нашрлари ҳамда мустақил фаолият юритаётган журналистлар ва блогерлар ўртасида ҳарбийлашган мусобақа бўлиб ўтди. 

Мудофаа вазирлиги миқёсида биринчи марта ўтказилаётган ушбу мусобақада QALAMPIR.UZ мухбири ҳам полигонда ўқ отиш машқларини бажариб, ҳар бири пистолет ҳамда автоматдан мерганлик қобилиятини синовдан ўтказди. Шу билан бирга, мусобақа иштирокчилари жанговар техникалардаги экипаж таркибида 10 кмга ҳаракатланиш, куннинг иккинчи ярмида ахлоқий-руҳий тўсиқлар йўлагидан ўтиш каби вазифаларни бажарди.

Танлов якунида Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони полковник Ойбек Саидов билан давра суҳбати ўтказилиб, отиш тайёргарлигидан энг юқори натижа кўрсатган бир нафар журналист ва блогерга қўмондоннинг махсус совғаси топширилди. 

Мусобақанинг барча иштирокчиларига эсдалик учун ҳарбий анжомлар берилди. QALAMPIR.UZ мухбири мусобақада иккинчи ўринни қўлга киритди.

Маълумот ўрнида, Марказий ҳарбий округи Президентимиз ташаббуси билан 2017 йилда ташкил этилган бўлиб, унинг таркибий бўлинмалари Жиззах, Самарқанд ҳамда Навоий вилоятларида жойлашган.


Мақола муаллифи

Теглар

Марказий ҳарбий округ мусобақа

Баҳолаганлар

2

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг