Фарғона тонг отгунча... Марғилондаги йирик бозор кулга айланди (видео)
Жамият 09 Июнь 13:46 4064

Бугун, 9 июнь куни Марғилон шаҳридаги савдо комплексида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати Матбуот хизмати хабар берди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, ёнғин юз берган савдо комплекси Марғилондаги энг йирик озиқ-овқат бозори бўлган.

Тунги соат 02:05 да Фарғона вилояти Марғилон шаҳар ЁХБ диспетчерлик хизматига Марғилон шаҳар "Пичоқчи" МФЙ Хиёбон кўчаси 174-уйда жойлашган “Марғилон умумий улгуржи савдо комплекси” МЧЖда ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида хабар келиб тушган.

3

Хабар асосида биринчи бўлинмалар воқеа жойига етиб борганида савдо комплексининг кенг майдонда қурилиш конструкциялари ва савдо дўконларининг том қисмидан қуюқ тутун аралаш аланга чиқиб ёнаётганлиги маълум бўлган. Бозордаги йирик ёнғин соат 04:20 да қуршаб олиниб, 05:40 да батамом ўчирилган. Ёнғинга жами 19 та асосий ва 3 та махсус ёнғин ўчириш автомобиллари жалб этилган. Ёнғинда ҳеч ким тан жароҳати олмаган ва ҳалок бўлмаган.

4

Ёнғин оқибатида савдо комплекси биносининг (тим) тахминан 1575 кв.м майдонидаги қурилиш конструкциялари ва тадбиркорларга тегишли бўлган савдо расталар, тез ёнувчи материалларидан (тахта-ёғоч, ДВП, пластик ва б.) қурилган савдо дўконлар ва улар ичида сақланган озиқ-овқат маҳсулотлари ёниб зарарланган. Амалга оширилган тезкор ҳаракатлар натижасида савдо комплексининг 8 865 кв.м майдони сақлаб қолинишига эришилган. Ёнғинни келиб чиқиш сабаби ва етказилган моддий зарар аниқланмоқда.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 102
Рейтинг: 3.1