Марғилонда Президент ташрифидан аввал тиббиёт ходимлари фаррошга айлангани ростми?

Жамият

image

Кеча, 26 май куни ижтимоий тармоқларда Марғилондаги тиббиёт муассасалари ходимлари Президент бориши режалаштирилган Ҳунармандлар марказидаги тозалаш ишларига жалб қилинаётганлиги ҳақида хабарлар тарқатилди.

Фарғона вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси ушбу хабарларга муносабат билдириб, уларни асоссиз деб атади.

Қайд этилишича, мақолага илова қилинган расмда ҳам ҳеч қандай тиббиёт ходимлари акс этмаган. Расмда узоқдан оқ кийимда дезинфектор (зарарсизлантирувчи ходим) дезинфекция қилаётгани, ёнида эса кўк халат кийган аёл тургани акс этган, холос.

“Биринчидан, ҳозирги пендемия шароитида бутун дунёда, шу жумладан, Ўзбекистондаги барча йирик ва одам кўп борадиган объектларда давлат санитария-эпидемилогия осойишталиги марказларининг дезинфектор ходимлари иш олиб бормоқда. Улар бошқа юмуш билан эмас, ўзларининг зиммасига юклатилган инфекцияга қарши зарарсизлантириш ишлари билан шуғулланишяпти. Қисқа қилиб айтганда, улар ўз хизмат вазифасини бажаришяпти.

Ҳунармандлар марказида ҳам дезинфектор зарарсизлантириш ишларини олиб бориш учун жалб этилган.

Иккинчидан, хориждаги “ҳамкасбларимиз” расмда акс этган кўк халатли аёлни тиббиёт ходими деб ўйлашган бўлса, мутлақо янглишадилар. Чунки Ўзбекистонда ҳеч қайси тиббиёт ходими бундай кўк халат киймайди, оқ ҳалат кийишади. Кўк халатни эса шу ерда ишловчи бирор аёл ходим кийиб олган бўлиши мумкин.

Материалда тиббиёт ходимлари мажбурий меҳнатга жалб этиляпти, деб аюҳаннос солингану, аниқ далил ва фактлар берилмаган. Шу сабабли, бу хабарни ёлғон ва асоссиз ахборот деб аташ ўринлидир”, дейилади бошқарма баёнотида.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Марғилон

Баҳолаганлар

137

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг