Марғилонда 1,4 млрд сўмлик ноқонуний дори савдоси билан шуғулланганлар қўлга тушди
3-саҳифа
−
18 Октябрь
1949Фарғона вилояти ва Тошкент шаҳрида ноқонуний дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, департаментнинг Марғилон шаҳри бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ноқонуний дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаролар А.С. ва М.С. “Пичоқчи” МФЙ ҳудудидаги хонадонида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сақлаш, сотиш, ташиш ва тиббиёт амалиётида қўллаш тақиқланган, давлат реестрида қайд этилмаган умумий баҳоси 1,4 млрд сўмлик 3 990 қути жами 19 950 дона “Neufol-C” номли дори воситаларини ўтказиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ушбу дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Шунингдек, департаментнинг Юнусобод тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда қонунга хилоф равишда дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган А.А. ва бошқалар хорижда ишлаб чиқарилган тегишли ҳужжатлари бўлмаган 2 500 қути “NEUFOL-C” номли дори воситасини фуқаро М.Х.га 21 700 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона, Хоразм, Сурхондарё вилоятлари ва Тошкент шаҳрида ноқонуний дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланган эди.