Мао Цзедун имзоси туширилган меню сотилди

Олам

image

Хитойнинг собиқ етакчиси Мао Цзедун имзолаган расмий давлат зиёфат менюси кимошди савдосида 275 минг долларга сотилди. Бу ҳақда "Associated Press" хабар берди.

Унга кўра, Бостонда жойлашган RR Auction компанияси Покистон Бош вазири Ҳусайн Шаҳид Суҳравардининг Хитойга биринчи давлат ташрифини нишонлаш учун 1956 йил 19-октябрда Пекинда бўлиб ўтган зиёфат учун мўлжалланган менюси сотилишини эълон қилган.

Менюга олтита Хитой давлат арбоби, жумладан Мао Цзедун ва Бош вазир Чжоу Энлай имзо чеккан. Зиёфатда икки мамлакат таомлари –қалдирғоч уяси, асалли қўзиқорин, жигарранг соусда акула сузгичи, қовурилган Пекин ўрдаги каби тансиқ таомлар тортилган.

“Мао Цзедун ва Чжоу Энлай имзолаган менюни қўлингизда ушлаб туриш ўнлаб йиллар давомида сақланиб қолган дипломатик алоқалар, "борди-келди" ва дўстлик ҳақида ҳикоя қилувчи ўтмишдан бир парчани ушлаб туриш демакдир”, деган  RR аукциони ижрочи директори Бобби Ливингстон.

Маълумот учун, Хитой Халқ Республикасининг асосчиси Мао Сзедун 1949-йилда Хитой Халқ Республикаси ташкил топганидан то 1976-йилда вафотигача Хитой Коммунистик партиясига раҳбарлик қилган.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Хитой Associated Press Мао Цзедун

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made