Мансабдорларни ноқонуний бойлик орттириши бўйича жазолаш ЖКга киритилади

Жамият

image

Ўзбекистонда мансабдор шахс томонидан ноқонуний тарзда бойлик орттирганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланиши кутилмоқда. Ушбу тартиб коррупцияга қарши курашиш халқаро стандартларини миллий қонунчиликка имплементация қилиш бўйича “йўл харитаси” лойиҳасига киритилган. Бу ҳақда жорий йилнинг 21 ноябрь куни бўлиб ўтган Коррупцияга қарши курашиш Миллий кенгашининг 2-йиғилишида сўз борган. Видеоконференцалоқа тарзида ўтказилган йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси, Миллий кенгаш раиси Танзила Норбоева қатнашган. 

Йиғилишда коррупцияга қарши курашишда Миллий кенгаш ва ҳар бир идоранинг фаоллигини ошириш бўйича бир қатор муҳим йўналишлар белгилаб олинган. Жумладан, Коррупцияга қарши курашиш бўйича 2021-2025 йилларга мўлжалланган миллий стратегия лойиҳасини ишлаб чиқишни тезлаштириш ва унинг лойиҳасини кенг жамоатчилик, фуқаролар ўртасида оммавий муҳокамасини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Шунингдек, молиялаштиришнинг марказлаштирилган манбалари ҳисобига амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларини мажбурий равишда коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш тартибини жорий қилиш бўйича ишларни жадаллаштириш лозимлиги қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Коррупцияга қарши курашиш агентлиги жорий йилнинг январь – сентябрь ойларида Ўзбекистонда 647 нафар мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилгани ҳақида хабар берган эди.  Улар орасида 34 нафар банк раҳбарлари, 59 нафар Ички ишлар вазирлиги ходимлари, 7 нафар ҳоким ўринбосарлари, ҳатто Миллий гвардия тизимидаги мансабдорлар ҳам борлиги маълум қилинган. 

Умиджон Нозимжонов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

73

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг