Ўзбекистонда 7 ҳоким ўринбосари ва 34 нафар банк раҳбарлари жиноий жавобгарликка тортилди
Жамият
−
19 Ноябрь 2020
10706Аввалроқ, Ўзбекистонда 647 нафар мансабдор шахс ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан қўзғатилган 454 та жиноий иш доирасида жиноий жавобгарликка тортилгани ҳақида хабар берган эдик. Улар орасида 34 нафар банк раҳбарлари, 59 нафар Ички ишлар вазирлиги ходимлари, 7 нафар ҳоким ўринбосарлари, ҳатто Миллий гвардия тизимидаги мансабдорлар ҳам бор. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги маълум қилган.
Қайд этилишича, жиноий жавобгарликка тортилган 647 нафар мансабдор шахсларнинг 4 нафари республика миқёсидаги, 15 нафари вилоят миқёсидаги 626 нафар шаҳар-туман миқёсидаги мансабдор шахсларни ташкил қилади.
Жиноий жавобгарликка тортилган мансабдор шахслар фаолият юритган соҳалар кесими бўйича таҳлил натижалари қуйидагича:
• 7 нафар ҳоким ўринбосарлари;
• 1 нафар прокуратура;
• 1 нафар Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти;
• 13 нафар Мажбурий ижро бюроси;
• 1 нафар Адлия;
• 59 нафар ИИВ ходими;
• 6 нафар ДСҚ ходими;
• 1 нафар божхона;
• 2 нафар Миллий гвардия;
• 3 нафар Мудофаа вазирлиги;
• 57 нафар Соғлиқни сақлаш вазирлиги;
• 8 нафар Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги;
• 15 нафар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги;
• 89 нафар Халқ таълими вазирлиги;
• 36 нафар Мактабгача таълим вазирлиги;
• 34 нафар банк раҳбарлари;
• 184 нафар уставида давлат улуши мавжуд бўлган хўжалик юритувчи субъектларнинг раҳбарлари жиноий жавобгарликка тортилган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган 9 ой давомида коррупцион жиноятлар оқибатида 200 млрд сўмдан ортиқ моддий зарар етказилган.
Карим Зарипов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь