Ўтган 9 ойда 647 нафар мансабдор жиноий жавобгарликка тортилган – КҚКА

Жамият

image

Жорий йилнинг январь – сентябрь ойларида Ўзбекистонда 647 нафар мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилган. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги хабар бермоқда. Қайд этилиши бўйича, 647 нафар мансабдорнинг жиноий жавобгарликка тортилиши бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан жами 838 та коррупция ҳолатлари юзасидан жиноят ишлари қўзғатилган бўлиб, шундан 454 таси судларга юборилган. 

Йилнинг ўтган 9 ойи давомида аниқланган коррупцион ҳуқуқбузарликлар содир этган мансабдор шахсларнинг энг катта қисми, яъни 261 нафари ёки 40,3 фоизи Жиноят кодексининг 167-моддасида кўрсатилган (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) жиноятларни содир этгани айтилмоқда. 

Шунингдек: 

•  ЖКнинг 168-моддаси (Фирибгарлик) билан 116 нафар шахс; 

•  184-моддаси (Солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш) билан 68 нафар шахс;

•  210-моддаси (Пора олиш) билан 56 нафар шахс; 

•  205-моддаси (Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) билан 24 нафар шахс; 

•  206-моддаси (Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) билан 9 нафар шахс;

•  207-моддаси (Мансабга совуққонлик билан қараш) билан 15 нафар шахс; 

•  209-моддаси (Мансаб сохтакорлиги) билан 7 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилган. 

Ўтган 9 ой давомида коррупцион жиноятлар оқибатида 200 млрд сўмдан ортиқ моддий зарар етказилган.

Карим Зарипов


Мақола муаллифи

Теглар

Коррупция Коррупция қарши курашиш агентлиги

Баҳолаганлар

36

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг