Мане Суаресни ортда қолдирди
Спорт
−
29 Январь 2021
3096Англиянинг “Ливерпуль” клуби АПЛнинг 20-туридан ўрин олган баҳсда “Тоттенҳэм”ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Ушбу учрашувда “мерсисайдликлар” форварди Садио Мане жамоасининг учинчи голига муаллифлик қилди.
Шу тариқа сенегаллик футболчи “Ливерпуль” сафида АПЛ доирасидаги 70-голини уриб, ҳисобида 69 та гол бўлган Луис Суаресни ортда қолдириб, бешинчи ўринга чиқиб олди.
Айни вақтда “Ливерпуль” тарихидаги TOP-5 тўпурарлар рўйхати қуйидагича кўринишда:
1-ўринда Робби Фаулер – 128 та гол;
2-ўринда Стивен Жеррард – 120 та гол;
3-ўринда Майкл Оуэн – 118 та гол;
4-ўринда Муҳаммад Салоҳ – 86 та гол;
5-ўринда Садио Мане – 70 гол.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023